Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Юридик хизмат кўрсатиш маркази Мирзаободда


Мирзаобод туманида ҳам юридик хизмат кўрсатиш маркази ўз фаолиятини бошлайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ марказлар ўз фаолиятини “E-huquqshunos” электрон тизими орқали амалга оширади. Шунга кўра, Адлия вазирлиги масъулларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан жойларда ўқув-семинарлар ташкил қилиниб, ушбу тизимнинг имкониятлари, ундан фойдаланиш тартиби ҳамда Марказларда ишни самарали ташкил қилиш бўйича зарур тавсия ва кўрсатмалар берилмоқда. Навбатдаги семинар Мирзаобод туманида бўлиб ўтди.
Таъкидланганидек, электрон тизимга ички буйруқ, шартномалар ва бошқа юридик тусдаги ҳужжатларнинг намуналарини киритиш ҳамда мавжуд ҳужжатлар лойиҳалари намуналаридан эркин фойдаланиш, электрон тизимдан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан шахсий кабинетга кириш, ҳар қандай ҳужжат лойиҳаси ва унга таҳлилий материалларни тайёрлаш, қайта ишлаш ва хулоса олиш учун Марказларга юбориш каби бир қатор имкониятлар мавжуд.

Семинар давомида Юридик хизмат кўрсатиш марказларининг асосий йўналишлари, Марказлар фаолиятининг муҳим жиҳатлари хусусида батафсил маълумотлар берилиб, “E-huquqshunos” электрон тизимидан фойдаланиш усуллари амалий тушунтирилди.

Эркин мулоқот майдонига айланган мазкур тадбир мобайнида иштирокчиларни қизиқтирган  саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Шундан сўнг ишчи гуруҳ Мирзаобод тумани Юридик хизмат кўрсатиш марказидаги шароитлар билан танишди, Марказ ходимларига услубий тавсиялар берилди. 


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими