Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Ховосда юридик хизмат кўрсатиш маркази иш бошлайди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан республиканинг барча туман (шаҳар)ларида юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил қилинади.  Марказлар фаолиятини ташкил этиш учун 1 056 та штат бирлиги ажратилган бўлиб, шундан, Сирдарё вилоятининг 11 та туман (шаҳар)ларида жами 41 та штат бирлигидан иборат таркибда юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Ховос туманида давлат органлари ва ташкилоти масъул ходимлари иштирокида ташкил этилган ўқув-амалий семинарда юридик хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, мақсади, қулайлиги, соҳа ходимларига қўйилаётган талаблар, ташкилот ва муассасалар билан ҳуқуқий ахборот алмашинувининг замонавий механизми ҳақида батафсил маълумот берилди.
Семинар давомида “E-huquqshunos” электрон тизимида ишлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тушунтирилиб, мазкур тизимнинг афзалликлари амалий машғулотлар мисолида кўрсатиб берилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари Ховос туманида ташкил қилинаётган Юридик хизмат кўрсатиш маркази биноси, у ерда марказ ходимлари учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими