Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Гулистон шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази ўз иш фаолиятини бошлашга тайёр


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида 2021 йил 1 октябрдан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг ҳузурида юридик хизмат кўрсатиш марказлари республиканинг барча туман (шаҳар)ларида ташкил этилиши белгиланган. Қисқартирилаётган штат бирликлари ҳисобидан Марказлар фаолиятини ташкил этиш учун 1 056 та штат бирлиги ажратилади.

Шундан, Сирдарё вилоятининг 11 та туман (шаҳар)ларида жами 41 та штат бирлигидан иборат таркибда юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳузурида янги ташкил этилаётган Юридик хизмат кўрсатиш марказларига олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломга эга бўлган ходимлар танлов асосида ишга қабул қилинмоқда.
Гулистон шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази жорий йилнинг 4 октябридан ўз фаолиятини бошлайди. Бу ерда 6 нафар малакали ходимлар томонидан ҳудуддаги юридик хизмат кўрсатиладиган давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш борасида сифатли ва малакали юридик ёрдам кўрсатилади.

Айни кунларда Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи аъзолари Сирдарё вилоятида бўлиб турибди. Ташрифдан кўзланган мақсад Юридик хизмат кўрсатиш марказларидаги шароитлар билан танишиш, марказ ходимларига услубий ёрдам кўрсатишдан иборатдир.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими