Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Сирдарё туманида “Мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида хотин-қизларнинг ўрни: ижтимоий фаоллик, ҳуқуқий ва сиёсий маданият” мавзусидаги тарғибот ойлиги доирасида тадбир бўлиб ўтди


Унда Сирдарё тумани Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, туман Адлия бўлими бошлиғи К.Эрназаров, туман ИИБ вакили Ш.Бозоров, вилоят кенгаши депутати С.Элмуродов, маҳаллий кенгашлар депутатлари, ҳудудий Хотин-қизлар Жамоатчилик кенгаши аъзолари, фуқаролар йиғини раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислар, маҳаллалардаги фаол хотин-қизлар иштирок этди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар томонидан Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳаётимизда уларнинг тўлақонли иштирокини таъминлашга доир чора-тадбирларни кучайтириш, уларнинг жамият ҳаётидаги роли ва мавқеини ошириш, мамалакатимизда амалга оширалётган демократик ислоҳотлар ҳамда фуқаролик жамиятини шакллантиришда хотин-қизларнинг иштирокини кенгайтириш ҳақида фирклар билдирилди.Шунингдек, бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш масаласига жиддий эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Тадбир сўнггида хотин-қизлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

Сирдарё тумани ҳокимилиги Ахборот хизмати.