Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Ходимлар ишга тикланди, раҳбар эса...


Фуқаролар З.Синнанова ва С.Синнановалар Сирдарё туманидаги 30-сон мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининнг ноқонуний хатти-ҳаракатидан норози бўлиб туман адлия бўлимига мурожаат қилди.

Ушбу мурожаат Сирдарё туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилганда, 2007 йилдан буён мазкур ташкилотда турли лавозимларда ишлаб келган З.Синнанова ва С.Синнановалар билан иш берувчи ўртасида 2020 йил 2 сентябрь куни асоссиз равишда ишга қабул қилиш тўғрисида бир йил муддатга (муайян) янги меҳнат шартномалари тузилганлиги, оқибатда мурожаатчилар ноқонуний ишдан бўшатилганлиги аниқланди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 76-моддасида муддатли меҳнат шартномалари бажарилажак ишнинг хусусияти, уни бажариш шартлари ёки ходимнинг манфаатларини ҳисобга олган тарзда, номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган ҳоллардагина тузилиши белгиланган.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида»ги қарорининг 5-бандида ходим билан муддатли меҳнат шартномасини тузиш тўғрисидаги рўйхат қатъий чегараланган. Агар ходим билан тузилган муддатли меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 76-моддаси талабларини ҳисобга олмаган ҳолда тузилган бўлса, бундай ҳолда шартноманинг муддати ҳақидаги шартлари ҳақиқий эмас деб топилади, ходим эса ишга номуайян муддатга биринчи иш кунидан бошлаб қабул қилинган деб ҳисобланиши белгиланган.

Натижада адлия бўлими томонидан 30-сонли МТТга тақдимнома киритилиб қонунга зид равишда меҳнат шартномаси бекор қилинган фуқаролар З.Синнанова ва С.Синнановалар ишга тикланди, шунингдек, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига маъмурий таклиф киритилиб, МТТ раҳбари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жавобгарликга тортилди.

Камолиддин Эрназаров,

Сирдарё туман адлия бўлими бошлиғи