Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбар ва ходимлари учун сайёр қабуллар ташкил этилмоқда


Сирдарё вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вилоят бўлинмаси, Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Сирдарё вилоят бўлинмаси раҳбарларидан иборат Ишчи гуруҳ билан ҳамкорликда вилоятда фаолият юритаётган нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари учун  сайёр қабуллар ташкил этилди.
Ховос туманида ўтказилган дастлабки сайёр қабулда Ховос тумани ва Янгиер шаҳрида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг муаммолари ўрганилган бўлса,  Сирдарё туманида ташкил қилинган сайёр қабул Сирдарё ва Сайхунобод туманларидаги ННТлар масъулларининг мурожаатларини тинглаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлди. Шунингдек, Оқолтин туманидаги сайёр қабул  Оқолтин ва Сардоба туманларидаги ННТ вакилларини очиқ мулоқотга чорлади.
  Сайёр қабуллар жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа идора ҳамда муассаса раҳбарлари номига қилинган мурожаатларнинг белгиланган тартибда кўриб чиқилишининг аҳволи, айниқса ННТларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасида қилинган мурожаатларининг кўриб чиқилиши аҳволи, ННТлар фаолиятини ташкил этиш ва тугатиш билан боғлиқ мурожаатларни таҳлил қилиш натижалари атрофлича муҳокама қилинди.

Сайёр қабуллар давомида келиб тушган ҳар бир мурожаат Ишчи гуруҳ томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун қабул қилиниб, алоҳида назоратга олинди.


Шунингдек, сайёр қабул давомида мамлакатимизда нодавлат-нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, такомиллаштириш ва рағбатлантиришга доир бир қатор норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.

Сайёр қабул сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими