Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: Участка сайлов комиссиясининг ваколатлари нималардан иборат, шу ҳақда ҳуқуқий тушунча берсангиз?

О.Тоғаева, Сайхунобод тумани “Мустақиллик” МФЙ

 

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг 24-27-28-29-49-50-51-25-54-56-моддаларига кўра, участка сайлов комиссиясининг ваколатлари қуйидагилардан иборат:

Жумладан, участка бўйича сайловчиларнинг рўйхатини тузиши, сайловчиларни сайловчиларнинг рўйхати билан таништириши, рўйхатда йўл қўйилган хатолар ва ноаниқликлар тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш ҳамда кўриб чиқиши ва рўйхатга тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги масалани ҳал этиши, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш ва овоз беришда иштирок этиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилардан тўлдирилган сайлов бюллетенларини ёпиқ конвертларда қабул қилиб олиши, аҳолини сайлов куни ва овоз бериш жойи тўғрисида хабардор этиши, бинонинг яширин овоз бериш кабиналари ёки хоналари ва сайлов қутилари, шунингдек бошқа жиҳозлар билан тайёрлаб қўйилишини таъминлаши, овозларни санаб чиқиши ҳамда сайловчиларнинг ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқиши ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилиш ваколатлари мазкур Кодексда бегилаб қўйилган.

Саволга Сайхунобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Фарҳод Сидиков жавоб берди.