Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Долзарб: 1 октябрдан барча ҳудудларда юридик хизмат кўрсатиш марказлари иш бошлайди — марказнинг вазифалари нималардан иборат?


Шу йилнинг 1 октябридан республикамизнинг барча ҳудудида туман даражасидаги 12 та давлат идораларига хизмат кўрсатувчи адлия органлари ҳузуридаги Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ўз фаолиятини бошлайди.

Марказларнинг асосий вазифаси давлат идораларининг қуйи бўғинида қонунийлик ва қонун устуворлигини таъминлаш орқали фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳисобланади.

1 октябрдан Марказларнинг фаолияти йўлга қўйилиши билан:

— 1 056 та юридик хизмат ходимлари эндиликда адлия ходими ҳисобланади;

— уларнинг ўртача ойлик маоши 3 баробарга кўтарилади;

— туман даражасидаги 12 та идоранинг юридик тусдаги барча ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнлари электрон шаклга ўтказилади;

— малакали ва ёш ҳуқуқшунослар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш тизими йўлга қўйилиб, барча йўналишлардаги мураккаб ҳуқуқий муаммоларни коллегиал тарзда ечиш имконияти яратилди;

— юридик хизмат ходимларининг тўлиқ мустақиллиги таъминланиши орқали қонун устуворлиги янада мустаҳкамланди ҳамда уларни иш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш ҳолатлари бартараф этилади.

Эслатиб ўтамиз, Марказлар республиканинг барча ҳудудида жорий этишдан аввал 3 та ҳудуд Наманган шаҳри, Қарши ва Марҳамат туманларида 1 йил давомида эксперимент тариқасида ишга туширилган. Экспериментнинг ижобий натижаларидан келиб чиқиб, Марказлар республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилган.