Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Сайёр қабуллар халқ билан очиқ мулоқот қилишда муҳим омил


Сайёр қабуллар халқ билан очиқ мулоқот қилишда муҳим омил бўлмоқда.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаевнинг Ширин шаҳар  М.Улуғбек маҳалласида ўтказган сайёр қабули ҳам ўнлаб фуқароларнинг муаммоларига ҳуқуқий ечим топиш имконини берди.

Хусусан, ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро М.Бегалиеванинг июнь ойи учун тўланиши лозим бўлган моддий ёрдам пули ажратилмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати тегишли ташкилотлар билан биргаликда  жойида ижобий ҳал қилиниб, қаноатлантирилди.

Сайёр қабулда фуқаро М.Ражаббоеванинг қизи Г.Ражаббоева уйини хусусийлаштириш юзасидан ҳуқуқий тушунтириш беришни сўраб қилган мурожаатига тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиши таъминланди.

Шу билан бирга, фуқаро Д.Дехқонованинг турмуш ўртоғи М.Турғуновни иш билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатишни сўраб қилган мурожаати ҳам эътиборсиз қолдирилмади. Ушбу мурожаат юзасидан туман бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан мавжуд иш ўринлари таклиф қилинди.

Сайёр қабул жараёнида келиб тушган барча мурожаатлар иш юритувга қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.

Сайёр қабул уйма-уй юрган ҳолда давом этди.

Хусусан, М.Улуғбек маҳалласида яшовчи I-гуруҳ ногирони бўлган фуқаро В. Шкуренко, боқувчисини йўқотган фуқаро Н.Ҳамроқуловалар ҳолидан хабар олиниб, муаммолари ўрганилди. Уларнинг мурожаатлари юзасидан Ширин шаҳар адлия бўлими ҳамда мутасадди ташкилот масъул ходимларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими