Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Коррупция - тараққиётга таҳдид


Коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш бугун ҳар қачонгидан-да долзарб аҳамият касб этмоқда. Бунинг учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулиятни ҳис этиши лозим.

Мирзаобод туман адлия бўлими, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси, Мирзаобод тумани ИИБ билан ҳамкорликда бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.

 Тадбирда туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси А.Сафаров сўзга чиқиб, дастлаб “коррупция” сўзининг моҳиятига  алоҳида урғу берди. Коррупция мансабдор шахслар ўзларига берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият ваколатларидан шахсий бойлик орттириш учун фойдаланишда ифодаланувчи сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолиятдир, - деди А. Сафаров ўз маърузасида.  

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тўғрисида кенг маълумотлар берилди.

Шунингдек, тадбирда сайлов қонунчилиги ва янги қабул қилинган бир қатор қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилди. Тадбир қизғин савол-жавобларга бой бўлди. 


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими