Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Давлат тилида иш юритиш самарадорлигини ошириш йўлида


Давлат тилида иш юритиш самарадорлигини ошириш йўлида. Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси ва Гулистон шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилган семинар ана шундай номланди. Семинарда Гулистон шаҳридаги давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ходимлари иштирокчи бўлди.

Дарҳақиқат, давлат тилида иш юритиш, унинг мавқейини янада ошириш долзарб вазифа. Тадбирда дастлаб “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳияти тўғрисида Адлия бошқармаси масъул ходими Тўлқин Турдибеков ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Шундан сўнг  Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази сирдарё вилояти ҳудудий бўлинма раҳбари Қобил Кубаев сўзга чиқиб, аҳолининг ёзма ва оғзаки саводхонлигини ошириш, ўзбек адабий тили меъёрлари, ўзбек тилининг тузилиши бўйича амалий билимлари, кўникма ва маҳоратини тизимли асосда ошириб бориш бўйича таъсирчан чоралар кўриш борасида марказ зиммасидаги устувор вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.
Дарҳақиқат, иш юритишнинг самараси масъул ходимларнинг малакаси ва тажрибасига ҳар томонлама боғлиқдир. Тегишли ҳужжатларни тайёрлашда уларнинг ҳуқуқий-меъёрий жиҳатларини билиш ва ижро интизомига қатъий риоя қилиш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу ҳужжатларининг пухта бўлиши учун барча соҳаларда иш кўраётган масъул ходимларнинг ҳуқуқшунослик ва она тилидан муайян билим ҳамда малакаларга эга бўлиши талаб этилади.
Семинарда ушбу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилган ҳолда амалий машғулот ўтказилди.  Жараёнда ҳужжатлар матни устида ишлаш орқали ҳар бир иштирокчи тўғри ёзиш кўникмасига тўлиқ эга бўлди, дейиш мумкин.

Тадбирни Гулистон шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Махфират Худойбердиева бошқариб борди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими