Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

"Аёллар дафтари - имкониятлар манбаи"


     Ҳар бир ҳудудда “Аёллар дафтари” шакллантирилиб, мазкур дафтарга киритиладиган аёлларнинг тоифалар кесимидаги рўйхати ҳамда улар билан ишлаш бўйича “Йўл харита”лари тасдиқланган.
     Гулистон шаҳар адлия бўлими томонидан “Буюк келажак“, “ Бахт”, “Навбаҳор”, “Шодлик” маҳаллаларидан «Аёллар дафтари»да рўйхатга олинган хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди.  
     Мулоқот жараёнида ишга жойлашиш, моддий ёрдам, уй-жой, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, каби масалаларда келиб тушган  мурожаатларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
     Тадбир мобайнида Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги  қарори мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.