Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

“Сайлов–2021: Ўз келажагинг учун овоз бер!”


Сардоба туман адлия бўлими томонидан тумандаги  9-сонли мактабгача таълим ташкилоти ходимлари учун ташкил этилган ҳуқуқий тарғибот тадбирида сайлов қонунчилиги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.

Мулоқот давомида иштирокчиларга президентлик сайловининг ўзига хос хусусиятлари, сайлов бюллетенини тўлдириш, сайловчилар ягона электрон рўйхатини шакллантириш тартиби, айрим сабабларга кўра сайлов участкасига кела олмайдиган фуқароларга яратилган шарт-шароитлар хусусида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тадбирда соҳа ходимлари қонунчиликдаги янгиликлар билан ҳам таништирилди.

Тадбир қизғин савол-жавоб, мунозара шаклида давом этди.

 

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими