Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

“Ватан тақдири – менинг тақдиримда”


   Боёвут тумани адлия бўлими томонидан 1-сонли касб-ҳунар мактабида “Ватан тақдири – менинг тақдиримда” шиори остида ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда дастлаб мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид муҳим қонунчиликдаги янгиликлар, жумладан, Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида кенг маълумотлар берилди. 
    Шунингдек, тадбир давомида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, “Ёшлар дафтари”га киритилганларга ёрдам кўрсатиш тартиби, қонуний миграция талаблари тушунтирилиб, ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимлари оширилди.
    Мулоқот жараёнида ўқувчиларни қизиқтирган саволларга соҳа вакиллари томонидан атрофлича жавоб берилиб, мавзуга доир флаер ва буклетлар тарқатилди.

    Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими