Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Сайлов – 2021: Сайловда шахсан ўзим иштирок этаман!


Мамлакатимизда сайловга оид қонунларнинг тизимлаштирилиши ҳамда қўшимча ўттиздан ортиқ муҳим демократик қоида-талабларнинг киритилиши асосида қабул қилинган Сайлов кодекси мазкур жараённи янги босқичга олиб чиқишда муҳим омил бўлмоқда.

Оқолтин туман адлия бўлими томонидан туман халқ таълими бўлимида ташкил этилган навбатдаги тадбир “Сайловда шахсан ўзим иштирок этаман” шиори остида сайлов қонунчилиги, Сайлов кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилди.

Мулоқот давомида муддатидан олдин овоз бериш, сайлов бюллeтенини тўлдириш, сайловчилар рўйхатини юритиш тартиби, чет элда турган фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи кафолатлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, тадбир жараёнида янги қабул қилинган бир қатор қонунчилик ҳужжатлари мазмунига ҳам тўхталиб ўтилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга туман адлия бўлими ходимлари томонидан тегишли жавоблар берилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Хуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими