Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

“Ватан тақдири – менинг тақдиримда” шиори остида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давом этмоқда


Мирзаобод тумани адлия бўлими томонидан тумандаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, улар ўртасида фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш, ватанга даҳлдорлик ҳиссини юксалтириш мақсадида “Ватан тақдири – менинг тақдиримда”мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. 
Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, меҳнат қонунчилиги, қонуний миграцияни амалга ошириш тартиби, Президент сайловининг ўзига хос хусусиятлари, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун аҳамияти ҳақида  батафсил маълумот берилди.

Тадбир давомида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва оила муқаддаслиги, эрта турмуш қуришнинг салбий жиҳатлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, спортнинг ҳаётдаги ўрни хусусида атрофлича сўз юритилди.

Мазкур давра суҳбати кўргазмали материаллар, тестлар, савол-жавоблар асосида қизғин тус олиб, ўқувчиларнинг нафақат ҳуқуқий билимларини ошириш, балки тарбиявий аҳамиятга эга эканлиги билан аҳамиятли бўлди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими