Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Мен сайловда илк бор овоз бераман!


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда Ховос туман адлия бўлими томонидан тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида «Мен сайловда илк бор овоз бераман!» мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.
Ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини ошириш, сайлов қонунчилиги бўйича кенг маълумотлар беришга қаратилган мазкур тадбирда дастлаб Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар хусусида сўз борди.  
Шундан сўнг, назарий билимлар амалиёт билан боғланди. Сайлов участкасига кириб келишдан тортиб, овоз беришгача бўлган жараён тартиб билан тушунтирилди.
Тадбир давомида иштирокчилар сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига оид нормалар, Сайлов кодексига киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалар, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг сайловларда иштирок этишлари учун яратилган имтиёзлар, сайлов жараёнларида оммавий ахборот воситалари ходимларининг иштироки, муддатидан олдин овоз бериш, сайлов бюллетенини тўлдириш тартиби тўғрисида тушунчалар берилди.

Сайлов қонунчилиги бўйича батафсил маълумотга эга бўлган  ёшлар жараён иштирокчиси сифатида амалий тарзда ўзларини синаб кўрдилар.  

Хулоса ўрнида айтганда ушбу тадбир бу йилги сайловда илк маротаба овоз берадиган йигит-қизларнинг сиёсий жараённинг бориши ҳақидаги тасаввурини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими