Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давом этмоқда


Сирдарё туман адлия бўлими томонидан туман фавқулодда вазиятлар бўлимида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Сайлов кодекси, "Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-691-сонли Қонуни мазмун-моҳияти хусусида атрофлича сўз борди.

- Барча турдаги сайловлар каби Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ҳам мамлакат фуқароларининг умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилади, - деди туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Содиқжон Ҳамроев ўз маърузасида.  – Ушбу сиёсий жараёнда ҳар бир сайловчи ўз фуқаролик позициясини намоён қилиши, конституцион ҳуқуқидан фойдаланиши лозим.

Ҳа, аҳолининг сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, элокторал маданиятини юксалтириш мақсадида бугун адлия органлари томонидан жойларда ўтказилаётган тарғибот тадбирлари кўлами тобора кенгаймоқда. Энг муҳими, бугун халқимиз мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга бефарқ эмас.

Тадбир давомида янги қабул қилинган бир қатор қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятига ҳам тўхталиб ўтилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги, Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида Қонунлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида кенг маълумотлар берилди.

Тадбир сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилиб, мавзуларга мос тарғибот материаллари тарқатилди. 


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими