Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар билан юзма-юз


Мирзаобод тумани адлия бўлими ҳамда "Боғистон" маҳалласи масъул ходимлари томонидан уйма-уй юрган ҳолда ушбу маҳалладан “Аёллар дафтари”га киритилган ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар билан ўзаро суҳбат ўтказилди. 

      Мулоқот мобайнида хотин-қизларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб, уларга ҳуқуқий ечим изланди.
Жумладан, оилавий келишмовчиликлар, нафақа, уй-жойни ажратиш, иш билан таъминлаш, саломатлигини тиклаш, моддий ёрдам олиш каби масалаларда ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб,  қонунчиликда белгиланган нормалар тушунтирилди.

  Уйма-уй юриш жараёнида аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш, сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида "Хотин-қизларнинг сайловлардаги иштироки" юзасидан тушунчалар берилиб, мавзуга оид буклет ва флаерлар тарқатилди. 


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими