Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Ватан тақдири – менинг тақдиримда


      Оқолтин тумани 3-умумтаълим мактабида ташкил этилган тадбир ана шундай шиор остида бўлиб ўтди. 
      Ёшларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини оширишга қаратилган мазкур тадбир кенг қамров касб этди.
      Дастлаб, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтилди. Шундан сўнг, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, сайлов қонунчилиги, қонуний миграцияни амалга ошириш қоидалари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳақида кенг маълумотлар берилди.
      Айтиш мумкинки,  мулоқот ҳар жиҳатдан фойдали бўлди, биринчидан, ёшларнинг ҳуқуқий билимлари оширилди, иккинчидан кўргазмали тарғибот материаллари - видеоролик ва слайдлардан фойдаланилганлиги ёшларни  зериктирмади, уларга мотивация берди. 

      Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими