Янгиликлар
16
Гулистон шаҳар адлия бўлими томонидан “Истиқлол” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди
Сайёр қабул жараёнида ишга жойлашиш, моддий ёрдам, оилавий муносабатлар, кредит олиш каби масалаларда мурожаатлар тингланди. Жумладан, фуқаро М.Ғаниева иш билан таъминлаш масаласида кўмак сўради. Ушбу мурожаат ижобий ҳал қилинадиган бўлди, ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотига ишга жойлаштириш чоралари кўрилди.
Фуқаро Р. Васинанинг оилавий муносабатлар, фуқаро Н. Абдуллаеванинг дипломини нострификация қилиш юзасидан қилган мурожаатларига тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сайёр қабулда Адлия бўлими бошлиғи Н.Қаршибоев, “Мадад” ННТ бюроси бош маслаҳатчиси А. Артиқов томонидан фуқароларнинг мурожаатларига зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.