Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Юридик техникум ўқувчилари - ёш тарғиботчилар


Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, аҳоли, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда тарғибот тадбирларининг аҳамияти катта.
Адлия бошқармаси масъул ходимларининг Сирдарё вилояти юридик техникуми ўқувчилари билан бўлиб ўтган мулоқотида ҳуқуқий тарғиботнинг аҳамияти, мазкур тадбирларда бўлажак ҳуқуқшуносларнинг фаол иштироки хусусида фикр-мулоҳаза юритилди.

Техникумда “Адолат қаноатлари”, “Street law” ёш тарғиботчилар гуруҳлари тузилган. Иқтидорли, фаол ёшлар ушбу гуруҳларга жамланиб, кўнгилли волонтёрлар сифатида аҳоли, хусусан ёшлар ўртасида тарғибот ишларини олиб бормоқдалар.

Тадбирда дастлаб “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтилди.
-     Мен “Адолат қанотлари” лойиҳаси волонтёриман. Лойиҳа доирасида устозларимиз билан биргаликда кўплаб тадбирларни амалга оширдик. Хусусан, ўтган ўқув йили давомида “Адлия сайли”, “Фермерга мадад”, “Ватан тақдири – менинг тақдиримда”, “Ҳуқуқий ахборот” соати каби тадбирларда иштирок этдим. Бу менга кони фойда бўлди. Сабаби, ҳар бир тадбир муайян мавзу ва мақсадни кўзлайди. Жараёнлар ҳуқуқий билимим ошиши, ўз устимда ишлашим учун туртки бўлди, - дейди техникум ўқувчиси Рўзибой Қўшбоқов. - Кўпроқ китоб ўқидим, қонунчиликдаги янгиликлар билан танишиб бордим.

Учрашув мобайнида адлия ва ёш ҳуқуқшунослар ҳамкорлигини янада жонлантириш, тарғибот тадбирларида ёшларнинг фаоллигини кучайтириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Жумладан, сайлов қонунчилиги, конституция, қонуний миграция, одам савдоси, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси каби мавзуларда галдаги “Street law” тадбирларини ташкил қилиш юзасидан Севара Ёрқулова, Феруза Нормуҳаммедова, Шаҳризод Алламуратов, Диёрбек Абдуғофуров каби фаол ўқувчиларнинг таклифлари тингланди.

Тадбир очиқ мулоқот, эркин савол-жавоб шаклида янада самарали бўлди. 


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими