Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ


Бугунги кунда аср муаммосига айланган одам савдосига қарши кураш нафақат маҳаллий, балки халқаро даражадаги инсон ҳуқуқ ва эркинларини таъминлашдаги асосий масалалардан биридир.

Аксарият ҳолларда ишсиз юрган фукаролар, турмуш ҳаётида кўп қийинчиликка учраган аёллар, ота – онасининг эътибори ва қарамоғидан четда қолган вояга етмаган шахслар одам савдоси ва мажбурий меҳнат қурбонига айланаётганлари бу борада кўплаб муаммолар ўз ечимни кутаётганлигидан дарак беради.

 “Chehra Palace” меҳмонхонасида Республика "Истиқболли Авлод" ижтимоий-ахборот маркази Сирдарё вилояти бўлими ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан "Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг салоҳиятини ошириш орқали одам савдоси учун жиноий жавобгарликка тортишни мустаҳкамлаш" номли лойиҳаси доирасида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Сирдарё вилояти ҳудудий комиссияси аъзолари иштирокида ишчи учрашуви ўтказилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни миллий даражадаги қайта йўналтириш тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ҳамда мамлакатимизда одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни аниқлашда мавжуд муаммолар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Тадбирда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Х. Сулаймонбекова маъруза билан иштирок этди.

- Чегара ва ҳудуд билмайдиган одам савдоси – трансмиллий жиноят бўлиб, жамият тараққиёти ва давлатлар ривожига жиддий хавф туғдирмоқда. Мазкур жиноят қурбонига айланган шахсларниг ор-номус қилиб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўз вақтида мурожаат қилмасликлари ушбу жирканч иллатнинг илдиз отишига сабаб бўлмоқда, - деди у ўз маърузасида.

Шунингдек, тадбирда одам савдосига қарши курашиш, ушбу жиноятнинг олдини олиш учун ҳамкорликда тарғибот тадбирларини кучайтириш лозимлиги таъкидланиб, бу борада чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, аҳолининг турли қатламлари, айниқса, аёллар ва вояга етмаганлар ўртасида мажбурий меҳнат ва одам савдоси каби иллатларнинг фаровон турмуш-ҳаётимизга соладиган хавфи ва салбий оқибатлари ҳақида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш давр талабидир.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими