Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

“Меҳр улаш” хайрия акцияси - эзгулик занжири


Ҳаёт – улуғ неъмат, саломатлик – бебаҳо бойлик. Бу инъомлар қадрини шифтга тикилиб, нажот истаган беморлардан сўранг.

Кимнингдир соғлиғини сақлашга, ҳаётини узайтиришга кўмаклашишдек эзгу мақсадни кўзлаган “Меҳр улаш” акцияси Сирдарё вилоятида давом этмоқда.

Адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов бошчилигида бир гуруҳ ходимлар бугун вилоят қон қуйиш станциясида бўлиб, беғараз қон топширдилар.

- “Меҳр улаш” хайрия акцияси - эзгулик занжири. Адлия ходимларини хайрли ва савобли иш йўлида бирлаштирган ушбу акция турли касалликлар ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли қонга муҳтож бўлган инсонлар, хусусан, бемор болажонларни соғайиб, оёққа туриб кетишига кўмак бериши, шубҳасиз, - дейди бошқарма бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов. – Адлия ходимлари ушбу акцияда кўнгилли бўлиб иштирок этмоқда.

Дарҳақиқат, акция давомида 30 га яқин адлия органлари ҳамда Сирдарё вилояти юридик техникумининг педагог ва ходимлари сидқидилдан донорлик қилдилар.

Албатта, ушбу эзгуликка йўғрилган саховат қонга муҳтож инсонлар қалбида умид чироғини ёқиб, улашилган меҳр тафтидан диллар яйрагай.

Барча юртдошларимизга даъватимиз шу: қон топширинг - меҳр айланади. Энг муҳими, одамларни ҳаётга, яшашга бўлган умидини ортишига сабаб бўласиз, бу эса хайрли ва савобли амалдир.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими