Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Адлия аралашуви билан 25 нафар шифокор ва ходимларнинг иш ҳақлари ундирилиши белгиланди


Янгиер шаҳар адлия бўлимга Янгиер шаҳар санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлимида меҳнат қилаётган 25 нафар шифокор ва ходимлардан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда баён этилишича, Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Янгиер шаҳар бўлими Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларига зид тарзда ходимларнинг иш ҳақини ўз вақтида тўлаб бермаган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 154-моддасида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъий назар, ходимга бажарилган иш учун иш ҳақини белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ тўлашга мажбурлиги кўрсатилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги 88-сонли қарорида мулкчилик шаклидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ходимларга иш ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун шахсан жавобгарлиги белгиланган.

Мазкур мурожаат Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан ўрганилиб, иш ҳақини ундириш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига ариза киритилди.

Адлия бўлимининг аралашуви билан Янгиер шаҳар санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлимида меҳнат қилаётган 25 нафар шифокор ва ходимларга 77. 321.000 сўм миқдорида иш ҳақларини ундириш бўйича суд буйруқлари чиқарилди.

 Арслонбек Норалиев,

Янгиер шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси