Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

“Аёллар дафтари”да рўйхатда турган хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак берилмоқда.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли Қарори ижроси доирасида “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак берилмоқда.
   Хусусан, Сардоба туман адлия бўлими томонидан "Бирлашган", “Пахтакор” МФЙда, Ширин шаҳар адлия бўлими томонидан “Амир Темур” МФЙда  "Аёллар дафтари"га киритилган фуқароларнинг турмуш тарзи, кайфияти, муаммолари ўрганилди.
    Суҳбат жараёнида асосан моддий ёрдам, кредит олиш, уй-жойни расмийлаштириш каби муаммолар баён қилинди.
   Мулоқотлар давомида фуқароларга тегишли тушунтиришлар, уларни қийнаб келаётган масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.