Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

"Аёллар дафтари"да турган аёлларга ҳуқуқий ёрдам берилди


“Аёллар дафтари”. Ушбу дафтар варақланар экан ижтимоий ҳимоя, уй-жой таъмири, тиббий ҳимоя, ҳуқуқий ёрдам, психологик маслаҳатга муҳтож, боқувчисини йўқотган, нотурар жойда истиқомат қилаётган, қарамоғида ногирон фарзандлари бор ёлғиз аёллар рўйхатини кўрасиз.

Айни ушбу рўйхатга киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам бериш адлия органларининг ҳам вазифалари сирасига киради.

Бу борада Гулистон шаҳар адлия бўлими томонидан сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, яқинда адлия бўлими бошлиғи Н.Қаршибоев, “Мадад” ННТ бюроси бош маслаҳатчиси А.Ортиқов, адлия бўлими бош маслаҳатчиси Б.Донаев билан биргаликда Гулистон шаҳрининг “Баҳор”, “Улуғ-йўл“, “Ниҳол”, “Аҳиллик”, “Дўстлик”, “Бўстон”, “Истиқлол”, “Янги-ҳаёт”,” Соҳил” МФЙларда “Аёллар дафтари”га киритилган ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар билан суҳбатлашилди, уларнинг муаммолари ўрганилди.

  Суҳбат жараёнида хотин-қизларни қийнаб келаётган муаммолар, оилавий келишмовчиликлар, нафақа, пенсия таъминоти, уй-жой, иш билан таъминлаш, моддий ёрдам, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш учун кредит олиш каби масалаларда ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, қонунчиликда белгиланган нормалар тушунтирилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими