Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Сайлов 2021: Ўз келажагинг учун овоз бер!


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 39 кун қолди. Аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш, ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлигини ошириш мақсадида адлия органлари томонидан жойларда сайлов қонунчилиги кенг тарғиб қилинмоқда.

Сайхунобод туман адлия бўлими томонидан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида тадбир ташкил этилди.

Тадбир жараёнида сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига оид нормалар, Сайлов кодексига киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалар, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг сайловларда иштирок этишлари учун яратилган имтиёзлар, сайлов жараёнларида оммавий ахборот воситалари ходимларининг иштироки тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, тадбир давомида янги қабул қилинган бир қатор қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Мулоқот савол-жавоб шаклида давом этди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Фарҳод Сиддиков томонидан батафсил жавоблар берилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими