Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

АВГУСТ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ХОДИМИ АНИҚЛАНДИ


Сирдарё вилоят адлия бошқармасида 2021 йилнинг август ойида Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи  Бакиров Умид Сайибжонович “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.
     Бакиров Умид Сайибжонович – 1979 йилда Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 2000 йилда Гулистон давлат университети, 2006 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
     У.Бакиров 2000-2018 йиллар мобайнида турли масъул лавозимларда ишлаган.
    2019 йилда Гулистон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси,  Адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бош маслаҳатчиси,  Кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси лавозимларида ишлади.
    2020 йилдан Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолияти юритиб келмоқда.
    Бакиров Умид Сайибжоновични ушбу муваффақият билан табриклаб, келгусидаги ишларида ривож ва зафар, ғайрат ва шижоат тилайди.