Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Ҳар бир мурожаат адлия эътиборида


Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мавжуд муаммоларга қонуний ечим топиш, аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида адлия органлари томонидан салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Янгиер шаҳар адлия бўлимига келиб тушган ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

Янгиер шаҳар “Маърифат” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Шохруҳ Назриев отаси Норов Шариф Назриевични ўлган деб топиш тўғрисида амалий ёрдам сўраб адлия бўлимига мурожаат қилди.

Мазкур мурожаатни ўрганиш жараёнида фуқаро Ш. Нарзиевнинг отаси Ш. Норов 1997 йилда уйдан чиқиб кетганча қайтиб келмаганлиги ҳамда суднинг 2001 йилда қарори билан бедарак йўқолган деб топилганлиги, Ш. Норовнинг ўлим гувоҳномаси йўқлиги сабабли 2020 йил ноябрда вафот этган онаси О. Жўраеванинг эгалигида бўлган мол-мулкни расмийлаштиришда муаммо юзага келаётганлиги аниқланди.

Янгиер шаҳар “Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда адлия бўлими томонидан Ш. Назриевнинг оилавий шароити ўрганилиб отаси ҳақида маълумотлар мавжуд эмаслиги тўғрисида далолатнома тузилди.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 36-моддасига асосан “Агар фуқаронинг қаерда турганлиги ҳақида унинг яшаш жойида уч йил мобайнида маълумот бўлмаса, башарти у ўлим хавф солиб турган ёки муайян бахтсиз ҳодисадан ҳалок бўлган деб тахмин қилиш учун асос бўладиган вазиятларда бедарак йўқолган бўлиб, унинг қаердалиги ҳақида олти ой мобайнида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ суд уни вафот этган деб эълон қилиши мумкин” деб белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаро Ш. Назриевнинг манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига киритилган аризаси асосли деб топилди ҳамда Ш. Норовни вафот этган деб топиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилди.


Лазиз Худойқулов,

Янгиер шаҳар адлия бўлими бошлиғи