Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Фуқароларнинг мурожаатлари – инсон ҳуқуқларини таъминлаш асоси


Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни давлат органлари ва давлат муассасаларига, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадига қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Гулистон шаҳар 11-сон умумтаълим мактабида ташкил этилган тадбирда мазкур Қонун мазмун-моҳияти хусусида сўз борди.

Тадбирда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Умид Бакиров маъруза билан иштирок этди.

Учрашув мобайнида мурожаатларни кўриб чиқишнинг асосий принциплари, мурожаатларнинг шакллари ва турлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, Халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхоналар, уларнинг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат этиш ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида кенг маълумотлар берилди.

Таъкидланганидек, мазкур Қонуннинг қабул қилиниши давлат органларида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашнинг ягона тартиби ва амалиёти жорий этилишини, уларнинг давлат органларига мурожаат қилишларида юзага келаётган муаммоларни бартараф қилинишини, мурожаатларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлашга, давлат органлари ходимларининг мурожаатларга нисбатан масъулиятини янада ошириш учун хизмат қилади.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими