Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: Қайси ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида такрорий овоз бериш ўтказилади?

                                                Ш. Раҳмонов, Гулистон тумани

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида икки нафардан ортиқ номзод иштирок этаётган бўлса ва агар улардан ҳеч бири овоз беришда иштирок этган сайловчилардан ярмидан кўпининг овозини олмаган бўлса, такрорий овоз бериш ўтказилади, унда энг кўп овоз тўплаган икки номзод иштирок этади.

Марказий сайлов комиссияси такрорий овоз бериш кунини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилган кундан эътиборан бир ой ичида, лекин сайлов ўтказилган кундан камида ўн беш кун кейин ўтказиладиган қилиб тайинлайди. Такрорий овоз бериш ўтказилиши ҳақидаги хабар матбуотда эълон қилинади.

Агар Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида сайлов округи бўйича икки нафардан ортиқ номзод қўйилган бўлса-ю, улардан ҳеч бири сайланмаса, округ сайлов комиссияси энг кўп овоз олган икки нафар номзод бўйича округда такрорий овоз беришни ўтказиш ҳақида қарор қабул қилади ва бу ҳақда тегишли сайлов комиссиясини ҳамда округ сайловчиларини хабардор этади. Такрорий овоз бериш икки ҳафталик муддатда ўтказилади.

Такрорий овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган номзод сайланган деб ҳисобланади.


Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими бошлиғи Қобилжон Аҳмаджонов жавоб берди