Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Маҳаллалар кесимида сайлов қонунчилиги тарғиб қилинмоқда


Сайловларни очиқ-ошкора, миллий қонунчилигимиз талабларига мувофиқ умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормалари ва стандартлари талабларига ҳамоҳанг тарзда ташкил этиш, сайловлар жараёнида ҳар бир фуқарога, сайловчига ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши учун шарт-шароит ва имконият яратиб бериш муҳим аҳамият касб этади.

Хусусан, 2019 йил 25 июнда Сайлов кодексининг қабул қилиниши сайлов қонунчилигидаги ислоҳотларни янги босқичга кўтариб, сайлов жараёни ва уни ўтказиш тартиб-тамойиллари ва қоидаларини қонуний, адолатли, шаффоф ўтказишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш, сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи томонидан Гулистон шаҳрининг “Ибратли” маҳалла фуқаролар йиғинида тарғибот тадбири ташкил қилинди.


Тадбирда Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Н.Қаршибоев томонидан сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига оид нормалар, Сайлов кодексига  киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалар, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг сайловларда иштирок этишлари учун яратилган имтиёзлар, сайлов жараёнларида оммавий ахборот воситалари ходимларининг иштироки тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, мулоқот давомида янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Тадбир сўнггида иштирокчилар томониддан берилган саволларга соҳа ходимлари томонидан жавоблар берилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими