Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


  Савол: Ижарада яшайдиган талабаларга ижара тўловининг қанча қисми тўлаб берилади? 

                                                             М.Яхъёева, Ховос тумани

  

Жавоб: Қонунчиликка кўра, ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан, ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижарада яшайдиган давлат ОТМ талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Бунда: ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 1 баравари, қолган ҳудудларда — БҲМнинг 0,5 бараваридан ошмаслиги лозим;

  ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми, биринчи навбатда, эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар учун қоплаб берилади;

  ОТМ томонидан уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган бошқа талабаларга ҳам ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин.

 

Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси Ҳ. Сулайманбекова жавоб берди.