Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Ховос туманида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари билан сайёр учрашув ўтказилди


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ташаббуси билан Ховос туманида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан сайёр учрашув ўтказилиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда нодавлат-нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, такомиллаштириш ва рағбатлантиришга доир бир қатор норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида кенг маълумотлар берилди.

Шунингдек, мулоқотлар давомида нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартиби, мазкур ташкилотларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил сўз юритилди.

Мулоқот давомида адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С. Тоғаев нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартиби, мазкур ташкилотларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида атрофлича маълумот берди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5012-сон Қарори, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Бундан ташқари, тадбир жараёнида муҳтарам Президентимизнинг 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон Фармони билан 2021 йил 1 апрелдан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилиниши, 2021 йил 1 майдан «Шаффоф хайрия» ягона интерактив портали ишга туширилиши, бу эса ўз навбатида республикамизда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини янада ошириш учун хизмат қилиши ҳақида тўхталиб ўтилди.

Тадбир жараёнида “Иқбол” ҳамда “Ибрат” ННТлари томонидан маҳорат дарси ташкил қилиниб, туманда фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарларига давлат грантларида иштирок этиш учун ҳужжатларни тайёрлаш, грантларда қатнашиш, агар ғолиб деб топилган тақдирда грант маблағларидан фойдаланиш тартиби тушунтирилди. 

Сайёр учрашув сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими