Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Сайлов 2021: Ўз келажагинг учун овоз бер!


Барча соҳаларда бўлгани каби, сайлов қонунчилигининг ҳам либераллаштирилаётгани, ўз навбатида, сайловларни очиқ-ошкора, шаффоф, демократик ва умумэътироф этган принциплар асосида ўтказишга хизмат қилади.

Ширин шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳар Давлат солиқ инспекцияси ходимлари иштирокида сайлов қонунчилиги, хусусан Сайлов кодекси, “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида Президент сайловининг ўзига хос ҳусусиятлари, муддатидан олдин овоз бериш тартиби, чет элда турган фуқароларнинг сайловлардаги иштироки, сайловчилар ягона электрон рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

Шунингдек, мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди ҳамда иштирокчиларга мавзуга доир тарқатма материаллар – флаер ва буклетлар тарқатилди.



Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими