Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Сайлов қонунчилиги тарғиботи давом этмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови олдидан Адлия бошқармаси томонидан жойларда қатор тадбирлар ташкил этилмоқда. Навбатдаги тадбир “Сайловларда кузатувчилар фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари” мавзусида бўлиб ўтди.
Тадбирда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси Ҳ.Сулаймонбекова, Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши бўлим бошлиғи Ғ.Эшмурзаев ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Учрашувда кузатувчиларнинг сайловдаги иштироки, ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Таъкидлаганидек, Сайлов кампаниясида кузатувчиларнинг иштирок этиши сайлов натижаларининг ошкоралиги ва ҳаққонийлигининг ғоят муҳим кафолатидир. Сайлов кампаниясини ташкил этишда ошкоралик муҳитининг яратилиши, сайлов куни сайлов участкаларида кузатувчиларнинг ҳозир бўлиши сайловнинг адолатли эканлигига жамоатчиликнинг ишончи ортишини, фуқароларнинг сайлов жараёнида фаол иштирокини таъминлайди.Кузатувчилар муҳим сайлов-технологик вазифани ҳам бажарадилар: овозларни санаб чиқишни кузатган ҳолда улар овоз натижаларининг умумий якунлари аниқланишини таъминлайдилар, назорат усулларини қўллаб, кузатувлар натижасида тўпланган ахборот манбаи асосида сайлов расмий якунларига ҳаққоний баҳо ва хулоса берилиши мумкин. Сайлов тартиб-таомилларининг бузилганлиги кузатувчилар томонидан аниқланганлиги ва таҳлил натижалари сайлов қонунчилиги ҳамда сайлов технологиясини такомиллаштириш имконини беради.

Тадбир савол-жавоблар, мунозара билан давом этди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими