Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Янгиер шаҳрида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди


Мамлакатимизда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш масалалари янада такомиллаштирилмоқда. Жойларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар ҳам бевосита аҳоли билан юзма юз мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларига ечим топишнинг муҳим омили бўлмоқда.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси  бошлиғи Жамшидхон Нуриддиновнинг Янгиер шаҳрида ўтказган сайёр қабули давомида айнан аҳолининг  муаммолари ўрганилди.

“Абдураҳмон Жомий” маҳалласида истиқомат қилувчи М. Исмоилова уй-жой масаласида, “Бинокор” маҳалласида яшовчи Д.Пардаева эса ногиронлиги бўйича тиббий хулоса ололмаётганлиги хусусида мурожаат қилди.

Тадбирда аҳолининг барча муаммоларини шу жойнинг ўзида ечишга ҳаракат қилинди. Масалан,  тадбиркор Н. Бекназарованинг кредит олиш бўйича мурожаатига сайёр қабулда иштирок этаётган мутасадди ташкилотлар иштирокида ечим изланди. Афғонистонда ҳарбий хизматни ўтаган А. Шодмонқуловга берилган имтиёзлар хусусида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Сайёр қабулга Янгиер шаҳар халқ қабулхонаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, бандликка кўмаклашиш маркази, солиқ, банк ҳамда бошқа идора ва ташкилотлар мутасаддиларининг таклиф этилиши аҳоли томонидан қилинган мурожаатларни жойида тезкорлик билан ҳал этиш имконини яратди.

Сайёр қабул жараёнида 30 га яқин мурожаатлар келиб тушди, шундан 5 та мурожаат жойида ҳал қилинди, 7 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилиб, қолганлари ўрганиб чиқиш учун иш юритувига олинди.Шунингдек, сайёр қабул жараёнида М.Жўраевага фарзанди Ш.Жўраеванинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ҳам топширилди.

Бугун мамлакатимизда шундай тизим яратилдики, аҳолининг барча қатламлари ижтимоий ҳолатини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш имкониятлари кенгайди. Сирдарё вилоят адлия бошқармаси раҳбарининг Янгиер шаҳри аҳоли вакиллари билан сайёр ҳам мулоқоти ҳам ана шундай самарали бўлди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими