Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Адлия вазирлиги: Ўзбекистон жамияти дунёвийлик принципида ривожланиш йўлини танлаган


- диний мавзуда чиқишлар қиладиган айрим шахслар томонидан аёлларнинг ҳуқуқларини чеклаш, ҳеч қайси динга эътиқод қилмайдиганларга нисбатан нафрат уйғотиш, дунёвийлик принципидаги қонунларни шубҳа остига олиш ҳолатлари аниқланган.

- Адлия вазирлиги ахборот хизмати таъкидланишича, инсонлар хулқ-атворига алоҳида шахсларнинг ахлоқий-диний қарашлари билан эмас, балки амалдаги қонунчилик нуқтаи назаридан баҳо берилиши лозим.

- Вазирлик Ўзбекистонда диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмаслигини, ушбу конституциявий тамойилдан ҳеч қачон воз кечилмаслигини қайд этди.

- Ўзбекистон халқи дунёвийликка асосланган инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлайди. Ушбу ҳақиқатни шубҳа остига олишга, мутаассиб ғояларни тарғибот қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, — дейилади вазирлик баёноти сўнгида.