Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Ҳар бир мурожаат адлия эътиборида


Яшаб турган маҳалланг обод бўлса, кўнгил ҳам чароғон бўлар экан. Аммо “Янгиқишлоқ” МФЙ “Қалдирғоч” кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг юрагига чироқ ёқса ёришмайди. Негаки, ичимлик суви қувурларини таъмирлаш мақсадида “Қалдирғоч” кўчасининг маълум бир қисмлари ковланган, бироқ текислаш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Бу эса маҳалла фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлди. Э.Тайталиев ва бошқалар Сардоба туман адлия бўлимининг сайёр қабулида айни шу масалани ижобий ҳал қилишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Фуқароларнинг ушбу мурожаати адлия эътиборидан четда қолмади, алоҳида назоратга олиниб амалий ёрдам бериш чоралари кўрилди. Сардоба туман адлия бўлимининг саъй-ҳаракатлари билан фуқароларнинг мурожаати қаноатлантирилди. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан махсус транспорт жалб қилиниб, “Қалдирғоч” кўчаси текисланди.
- Кўчамизда ҳосил бўлган дўнглик, тупроқ уюмлари автомашиналар ҳаракатига тўсқинлик қилаётган эди. Иссиқ жон, касал бўлиш ҳолатлари бўлганда тез ёрдам ҳам кўчамизга киролмас эди. Ҳашар йўли билан йўлни текислашга бир неча марта ҳаракат қилдик, аммо махсус транспорт жалб қилинмаса иш битмайдиган бўлди. Туман адлия бўлимидан миннатдормиз, сайёр қабулда қилган мурожаатимизни эътиборсиз қолдирмади, - дейди Э.Тайлаев.
Ҳа, бугун ҳар бир мурожаат адлия эътиборида. Сайёр қабуллар эса муаммоларга ҳуқуқий ечим топишда муҳим омил бўлмоқда.



Илҳом Юнусов,

Сардоба туман адлия бўлими бошлиғи