Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Биринчи қўнғироқ садолари улкан мақсадлар сари чорлов бўлди


Бугун барча таълим муассасаларида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида 2021-2022 ўқув йилининг бошланиши муносабати билан тадбирлар бўлиб ўтди.

Хусусан, Ховос туманидаги 14-сонли ҳамда Мирзаобод туманидаги 26 - умумий ўрта таълим мактабларида “Билимлар куни” байрами ўзгача шукуҳ ва кўтаринки кайфиятда шодиёна қилинди. Тадбирда сўз олганлар мактаб таълимини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб, ёшлар камолотида мактабнинг тутган ўрни ҳақида тўлқинланиб гапирдилар.

Ўқув йилининг бошланиши ёшларда илиқ таассурот уйғотди. Айниқса, жаранг сочган биринчи қўнғироқ садолари мактабни, дўстларини соғинган ёшларни  улкан мақсадлар сари чорлаган бўлса, ажабмас.

Ушбу тадбирларда туман адлия бўлимлари бошлиқлари иштирок этиб, барчани Мустақиллик ҳамда “Билимлар куни” байрамлари билан муборакбод этдилар.

Тадбир давомида эндигина мактаб остонасига қадам қўйган 1-синф ўқувчиларига Президент совғаси - мактаб ўқув қуроллари тантанали равишда топширилди. Шунингдек, адлия ходимлари томонидан "Болалар учун ҳар кунлик ҳуқуқ" қўлланмаси совға қилинди.

-        Ушбу қўлланма барча ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўз ичига қамраб олган бўлиб, уларга ҳар кунлик ҳаётига ижобий таъсир қилиши билан бирга, уларни ўрнатилган тартибларни бузмасликка ва ўзларини ҳар қандай хавфдан ҳимоя қилиши учун ёрдам беради, - дейди Мирзаобод туман адлия бўлими бошлиғи Шуҳрат Алимов.

-        Ёшлар келажагимиз. Уларни ана шу буюк келажак сари тарбиялаб бориш асосий вазифаларимиздан биридир. Бунинг учун, биринчи навбатда, уларнинг билим, таълим олиш ҳуқуқини таъминлаб беришимиз керак. Улар таълим даргоҳига бориб, ўқувчи сифатида таълим олиш жараёнига кўмаклашишимиз лозим. Шунингдек, таълим олишда уларнинг ҳуқуқларини ва мажбуриятларини, шу билан бирга, этикет қоидалари ва тақиқларни ҳам ўргатишимиз лозим, - дейди Ховос туман адлия бўлими бошлиғи Ихтиёр Қаюмов. - Ушбу ҳуқуқий қўлланма ҳар бир мактабда, керак бўлса, ҳар бир ўқувчида бўлиши лозим. Бу борада яқин ҳамкор, ҳуқуқий кўмакдошмиз.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими