Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Адлия бошқармаси бошлиғи Ж.Нуритдинов Мирзаобод туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган "Билимлар куни" тадбирида иштирок этди


Бугун мамлакатимиздаги барча умумий ўрта таълим мактабларида янги ўқув йили бошланиб, биринчи қўнғироқ садолари янгради. Эндигина мактаб остонасига қадам қўйган, тенгдошлари билан бўй ўлчаб сафга тизилган мана бу жажжи ўғил-қизлар учун бугунги кун ўзгача байрам, ўзгача шодиёна.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов Мирзаобод тумани, Нурафшон МФЙда жойлашган 7-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган “Билимлар куни” тадбирида иштирок этиб, ўқувчи ёшларни байрам билан муборакбод этди ҳамда мактаб таълимининг инсон ҳаёти давомидаги ўрни  ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, тадбирда мустақилликнинг миллий тараққиётимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири, келажаги учун беқиёс аҳамияти хусусида атрофлича сўз юритилди. Таъкидланганидек,  Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришда мустаҳкам пойдевор саналади.

  Тадбир давомида ёшлар келажак бунёдкори сифатида мутақиллигимизни мустаҳкамлаш, юртимизни янада тараққий этишида ҳал қилувчи куч эканлиги бот-бот тилга олинди.

 Мактаб узра биринчи қўнғироқ янгради. Ушбу жарангдор қўнғироқ садолари нурли ва порлоқ истиқбол учун чақириқ садоси ҳамдир. Зеро, шоир ёзганидек,

Бахтга нарвон билимга кон эрур мактаб

Заковат донига хирмон эрур мактаб

Ўғил-қизлар ўқинг улкан мурод кўзлаб

Зиё топмоқ учун имкон эрур мактаб

Ўқинг минглаб аҳли доно керак юртга

Яна Бобур, ибн Сино керак юртга.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими