Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Адлия бошқармаси ва унинг тизимида самарали фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ходимлар «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотландилар


Мустақиллик - бу ҳуқуқ, мустақиллик ҳеч кимга қарам бўлмаслик, ўз ишини ўзи ҳал этиш, эркин яшаш, эркин нафас олиш, энг муҳими кенг имкониятлар демакдир.

Янги Ўзбекистон тарихидаги буюк ва шонли сана – Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамини халқимиз катта шоду хуррамлик билан кутиб олмоқда. Улуғ айём арафасида мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган, давлатимиз иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган, жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида фидойилик кўрсатаётган юртдошларимиз «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотландилар.

Бугун Сирдарё вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни Адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов кириш сўзи билан очиб, барчани байрам билан муборакбод этди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу ҳаётбахт ислоҳотларни тарғиб қилиш орқали аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ва маданиятни янада юксалтириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлашда адлия органларининг алоҳида ўрни бор. Бошқарма бошлиғи соҳа ходимларининг бу борадаги фаолиятини алоҳида эътироф этиб, келгуси ишларига муваффақиятлар, соғлиқ, оилавий тинчлик-тотувлик тилади.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан самарали меҳнати, қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда қўшаётган ҳиссаси учун 11 нафар соҳа ходимлари Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги эсдалик нишони билан тақдирландилар. Шунингдек,  улуғ айём муносабати билан адлия тизимида самарали фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ходимларга Сирдарё вилояти адлия бошқармасининг “Фахрий ёрлиғи” топширилди.

Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги шодиёнаси билан самимий муборакбод этамиз. Ҳамиша юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Юртимизда байрамлар байрамларга уланаверсин, меҳнаткаш халқимизнинг ҳамжиҳатлигига кўз тегмасин! 


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими