Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

“Мустақил ватан барчамизники” шиори остида автомобиллар учун тайёрланган махсус стикерлар адлия ходимлари томонидан намунали ҳайдовчиларга туҳфа қилинди


Мамлакатимизда мустақиллик шукуҳи кезмоқда. Барча юртдошларимиз халқимизнинг асрий орзуси бўлган муборак истиқлолнинг 30 йиллигини зўр шоду хуррамлик билан қарши олмоқдалар. Мустақиллик, ҳурлик айёми кўнгилларга ўзгача фараҳ, завқ-шавқ улашмоқда. Зотан мустақиллик бебаҳо ва буюк неъматдир.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ходимлари юртдошларимизни тобора яқинлашиб келаётган улуғ айём – Мустақиллик байрами билан табриклаш мақсадида тарғибот тадбирларини бошлаб юбордилар.
“Мустақил ватан барчамизники” шиори остида автомобиллар учун тайёрланган махсус стикерлар адлия ходимлари томонидан намунали ҳайдовчиларга туҳфа қилинди.

Шунингдек, ушбу стикерлар бошқарма ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларининг хизмат автомобилларига ҳам ўзгача зеб берди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими