Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан Оқолтин туманида сайёр қабул ўтказилди


Оқолтин туманида Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаевнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабулда “Мустақиллик”, “Обод”, “Тошкент”, “Янги ҳаёт” маҳалларида истиқомат қилаётган ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. 

Сайёр қабул жараёнида 30 га яқин мурожаатлар келиб тушди. Шундан  4 та мурожаат жойида ҳал этилиб, ўрганиш талаб қиладиган 17 та мурожаат иш юритувга олинди, 5 та мурожаат кўриб чиқиш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилди. 

Жумладан, фуқаро М.Жабборов моддий ёрдам олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Мазкур мурожаат юзасидан фуқарога Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарори билан тасдиқланган “Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом юзасидан тегишли тушунтиришлар берилиши таъминланди ва мурожаат алоҳида назоратга олинди.

М.Шамсиддинованинг фарзанди С.Солижонов туғма юрак хасталигидан азият чекади. Унинг операцияси учун моддий кўмак зарур. Сайёр қабул жараёнида ушбу мурожаат юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси масъулларига тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, сайёр қабул жараёнида моддий ёрдам олиш, кредит ажратиш, ичимлик суви билан таъминлаш, электр тармоқларига уланишда ёрдам кўрсатиш, ишга жойлашиш каби мазмунда келиб тушган мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди.
Сайёр қабулда туман бандликка кўмаклашиш маркази, Пенсия таъминоти, тиббиёт бўлимлари, кадастр, туман электр тармоқлари корхонаси, тижорат банклари ва бошқа ижтимоий соҳа масъул ходимлари иштирок этдилар.

Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаевнинг сайёр қабули уйма-уй юрган ҳолда давом этди. "Биз биргамиз" акцияси доирасида шу куни “Обод” маҳалласида истиқомат қилаётган фуқаро, I гуруҳ ногирони О.Хамидов ҳолидан хабар олиниб, ногиронлик аравачаси топширилди.

Мени йўқлаб, ҳол-аҳвол сўраб келганларга раҳмат, ногиронлик аравачасига эҳтиёжим бор эди, бу ҳақда адлия идораларига қилган мурожаатим бугун ҳал бўлди, адлияга ишончим янада ортди, - дейди О.Хамидов.

 Шу куни “Янги ҳаёт” МФЙ “Суғдиёна” кўчаси 2-уй 3-хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро М.Турсунов ҳам йўқланди, унга қўлтиқтаёқ топширилди.


Шунингдек, Оқолтин тумани “Мустақиллик” МФЙда яшаб келаётган 2 нафар ногирон фарзандлари бўлган фуқаро П.Камолова, шу маҳалла фуқароси Р.Қобиловнинг оилавий шароити ўрганилиб, вилоят адлия бошқармасининг байрам совғалари улашилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими