Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

"Аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш, сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Гулистон шахар адлия бўлими ходимлари томонидан Сирдарё вилояти архив иши ҳудудий бошқармасида тарғибот тадбири ўтказилди.


"Аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш, сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Гулистон шахар адлия бўлими ходимлари томонидан Сирдарё вилояти  архив иши ҳудудий бошқармасида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир давомида  Ўзбекистон Республикаси  Сайлов кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ЎРҚ-691-сонли Қонуни мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтилди ҳамда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари, президентлик сайловининг ўзига хос хусусиятлари, сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик чоралари ҳақида слайд ва инфографикалар ёрдамида батафсил маълумотлар берилди.                      Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПФ-6257-сонли "Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони мазмун-моҳияти тушунтирилди.