Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Сирдарё туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида тарғибот тадбири


Жорий йилнинг 24 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Барча турдаги сайловлар каби Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ҳам мамлакат фуқароларининг умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилади.

Аҳолининг сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, элокторал маданиятини юксалтириш мақсадида адлия органлари томонидан жойларда ўтказилаётган тарғибот тадбирлари кўлами янада кенгаймоқда. Сирдарё туман адлия бўлими томонидан тумандаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида ташкил этилган давра суҳбати ҳам сайлов қонунчилиги, шунингдек, янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари тарғиботига бағишланди.

Тадбирда аввалида туман адлия бўлими бошлиғи К.Эрназаров  Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ЎРҚ-691-сонли Қонуни мазмун-моҳиятини тушунтирди.

Шундан сўнг, туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси С.Ҳамроев “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун,  Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида атрофлича маълумот берди.

Учрашув «Мурувват» уйи ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Мулоқот давомида сайлов қонунчилиги ва бошқа ҳаётий зарур масалалар юзасидан ходимларни қизиқтирган саволларга адлия ходимлари томонидан батафсил жавоблар берилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими