Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Adliya_xabari


Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг сентябрь ойи “Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш ойлиги” этиб белгиланди.

Мазкур тадбирнинг асосий мақсади этиб қуйидагилар белгиланди:

- Марказларни ошкора ва шаффоф танлов ўтказиш орқали малакали кадрлар билан тўлдириш;
- Марказларни барча қулайликларга эга бўлган бинолар ва зарур
моддий-техник ресурслар билан таъминлаш;
- Марказлар ва юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотларни
“E-huquqshunos” электрон тизимига улаш;
- Марказ ходимларини “E-huquqshunos” электрон тизимидан фойдаланиш бўйича ўқитиш;
- Марказ ходимлари ва улар томонидан юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар ўртасида ҳужжат алмашиниши бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;
- Марказлар томонидан давлат органлари ва ташкилотларига малакали юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш.

Мазкур вазифаларни ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида Вазирлик марказий аппарати бошқарма бошлиқларидан иборат ишчи гуруҳлари тузилиб республиканинг барча ҳудудларига жойига чиққан ҳолда ушбу вазифаларни ижросини таъминлаш топширилди.