Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари учун “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди


Ширин шаҳар Адлия бўлими ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази Ширин шаҳар бўлинмаси ҳамкорлигида “Ҳарбийлар шаҳарчасида” жойлашган 49479-ҳарбий қисм хизматчиларининг оила аъзолари  учун “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида  ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбир аввалида мустақиллик неъматига шукрона қилиш ва унинг мустаҳкамлигини сақлаш ғоялари тарғиб қилинди. Шундан сўнг  ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида адлия бўлими бошлиғи И.Ҳакимов томонидан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар, хусусан, «Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати» тўғрисида"ги Қонун, Сайлов кодексининг  мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.

Бундан ташқари тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири С.Дониёровга берган интервьюси мазмун-моҳиятига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, ҳуқуқий тарғибот тадбирида Ўзбекистон Республикаси ДИҚ вакили У.Сариев, Республика маънавият ва маърифат маркази Ширин шаҳар бўлинмаси раҳбари Д.Джумабаева ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Учрашув қизғин мунозара, савол-жавобларга бой бўлди. 


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими