Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


САВОЛ: Сайлов тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун қандай жавобгарлик мавжуд?

                                                          Ғ.Ҳайитбоев, Мирзаобод тумани

ЖАВОБ: Сайлов тўғрисида қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексларида белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида 8 та моддадан иборат махсус V1- боб мавжуд бўлиб, унда сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 146-моддаси (Сайлов ёки референдум ташкил қилиш, уларни ўтказиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) ва 147-моддаси (Сайлов ҳуқуқининг ёки ишончли вакил ваколатларининг амалга оширилишига тўсқинлик қилиш)да сайлов қонунчилигини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.


Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси Ҳ. Сулайманбекова жавоб берди.